Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубанинг янги раҳбари БМТ бош котиби билан учрашди
Фото: Juventud Rebelde
Куба давлат кенгаши ва вазирлар кенгаши раҳбари Мигель Диас-Канель 7 май куни Гаванада БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
Juventud Rebelde порталининг маълум қилишича, томонлар суҳбат давомида тинчлик ва халқаро барқарорлик, 2030 йилгача давр учун иқлим ўзгаришлари ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилишган.
Диас-Канель БМТ бош котибига Куба ташкилот низоми тамойилларига ва Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида тинчликни тарғиб қилишга содиқ қолишга ваъда берган. Кубанинг янги раҳбари суҳбат давомида мамлакатда иқтисодий ва ижтимоий модел янгиланишининг бориши ҳақида сўзлаб берган.
Диас-Канель апрелда Куба давлат кенгаши раҳбари лавозимига тасдиқланганди.
Мавзуга оид
22:10 / 11.05.2026
АҚШ Куба қирғоқларида разведка фаолиятини кучайтирди
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026