09:37 / 08.05.2018
2858

Ливиялик денгизчилар 400 дан кўпроқ муҳожирни қутқариб қолишди

Фото: REUTERS

Ливия соҳилбўйи қўриқлаш отряди Ўрта ер денгизида Африкадан Европага дамланган қайиқларда етиб олмоқчи бўлган 400 дан кўпроқ одамни қутқариб қолди. Бу ҳақда Al Watan нашри маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, Ливиядан 3 та қайиқда Европага жўнаган 406 нафар ноқонуний муҳожир Ливия соҳиллари яқинида қутқариб қолинган. Улар орасида Миср, Тунис, Африканинг яна бир нечта давлати фуқаролари бўлган.

Барча қутқарилганлар Триполи яқинидаги ҳарбий базага етказилганлар. У ерда уларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилган. Айни вақтда қутқарилганлар ноқонуний миграцияга қарши курашувчи махсус хизмат ихтиёрига топширилган.

Top