Россия ва Европа ўртасида «воситачи» орқали уруш юз бериши мумкинлиги айтилди
Германия бундестагининг «Германия учун муқобил» партиясидан депутати Марк Йонген кескинлик ошадиган бўлса, Европа ва Россия ўртасида бевосита ҳарбий тўқнашув юз бериши мумкинлигини истисно қилмади. Бу ҳақда у Sputnik’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Россия-Европа муносабатлари 10-15 йилдан сўнг қандай ривожланиши бўйича энг аниқ сценарийни белгилаб олиш мушкулдир.
«Агарда кескинлик ҳозиргидек ортиб борса, бизни «воситачи» орқали ҳарбий қарама-қаршилик кутиб турибди. Муҳим сўз «Украина». Агарда «Германия учун муқобил» каби партиялар Европадаги ўз таъсирини мустаҳкамласа ва ўз мамлакатларини бошқаришда иштирок этишса, биз Россия билан янада қалин альянсга келамиз. Шунда санкциялар каби зарарли нарсаларсиз маданий ҳамда савдо алоқаларни давом эттира оламиз», - дея маълум қилган Йонген.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ҳарбий бюджетни ошириши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024