Ўтган ҳафта онлайн аукцион орқали 2 миллиард сўмга тенг авторақамлар сотилди
Жорий йилнинг 30 апрелдан 6 майгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 559,8 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан 6%га пасайди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 574,6 млрд сўмдан 539,0 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 34,5% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толасининг турли навлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 16,5%ни эгаллади. Кейинги ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 12,7%ни ташкил қилади.
Валюта савдо майдончаси орқали 1,06 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини 32% улуш билан нефть, 28% улуш билан техник мой ва 27% улуш билан пахта толаси банд этган. Алюминий улуши 13%ни ташкил этди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
30 апрелдан 4 майгача биржанинг онлайн аукционлари орқали 103та автомобиль рақамлари сотилди. Булардан 95таси жисмоний шахсларга, 8таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2 миллиард сўмдан ошди.
Савдолар натижасида битимларнинг деярли 55,3% биринчи тоифадаги авторақамлар, 31% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 13,6% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 61%га етди. Кейинги ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятлари авто ҳаваскорлари ҳар бири 7,7% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Қашқадарё вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, уларнинг улуши 4,8%ни ташкил қилади.
Бошқа ҳудудларнинг улуши 18,8%ни ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:27 / 09.09.2024
«Аукцион ўйинлари» орқали Бўстонлиқдан ер олиб бериш учун 1,5 миллион доллар талаб қилган фуқаро ушланди
16:28 / 23.06.2020
Авторақамлар савдоси кескин ошди
19:18 / 10.06.2020
Аукционда сотилган Иштихондаги МТП масаласи: вилоят ҳокими муроса учун ғолибга бошқа ер таклиф этмоқда
11:13 / 10.06.2020