23:45 / 08.05.2018
11850

Зинченко АПЛ кубогини тушириб юборди, Рамос уни қаерда тузатиш мумкинлигини айтди

Англия Премьер-Лигасининг 37-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» — «Ҳаддерсфилд» (0:0) ўйинидан сўнг, «шаҳарликлар»ни чемпионлик билан қутлаш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Александр Зинченко бехосдан кубокни туртиб юборди ва у ерга тушиб кетган эди. Яхшиямки, совринга зиён етмади ва ташкилотчилар кубокни тезда жойига қайтариб қўйишди.

Кейинчалик, «Сити» футболчиси Илкай Гюндоган қулаб тушаётган кубок суратини твиттерга жойлаштириб: «Совринларни тузатадиган жойни ким билади? Дўстим учун сўраяпман» - деган ёзувни қолдирди.

Унинг твитига «Реал» сардори Серхио Рамос жавоб қайтарди.

«Бир иккита жойни биламан, аммо 2011 йилдан бери уларга қўнғироқ қилмаганман. Совринларни ўша йили тушириб бошлаганман, у пайтлари бу ҳали одатга айланмаган эди».

Маълумки, 2011 йилда «Реал» Испания Кубоги билан усти очиқ автобусда айланаётганида, Рамос уни беҳосдан қўлидан тушириб юборган ва соврин автобус ғилдираклари тагида қолган эди.

Top