Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ АҚШнинг қадамини Софиядаги саммитда муҳокама қилади
Европа Иттифоқи раҳбарлари АҚШнинг Эрон билан ядровий битимдан чиқиши ва Вашингтоннинг тажовузкор савдо сиёсатини 17 май куни Софияда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи – Ғарбий Болқон саммитида муҳокама қиладилар. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Дональд Туск Twitter’да хабар берди.
«Дональд Трампнинг Эрон билан битим ва савдо бўйича ҳақиқий сиёсати Европанинг ягона ёндашуви билан тўқнаш келади. Европа Иттифоқи етакчилари келаси ҳафта Софияда бўлиб ўтадиган саммитда ҳар иккала масалани ҳам кўриб чиқади», - дея хабар берди у.
Аввалроқ, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Федерико Могерини «Эрон худди ҳозирги каби келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда давом этса, ЕИ ядровий келишувни тўлиқ амалга оширишга содиқ бўлиб қолиши» ҳақида маълум қилганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Вашингтон Эрон ядро дастури бўйича битимдан чиқиши ҳақида маълум қилди. Бу битим Теҳроннинг ядро соҳасидаги фаоллигига БМТ ХК санкциялари бекор қилиниши эвазига чеклов қўйган. АҚШ маъмурияти раҳбарининг билдиришича, Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси Эронга ядро бомбасини чекловларни четлаб ўтган ҳолда яратиш имконини берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль АҚШ Эрон билан ядровий битимдан воз кечса, Путин қарор қабул қилиши ҳақида баёнот берганди.
Мавзуга оид
00:39
Эрон Исроилга ракеталар тўлқинини йўллади
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
22:26 / 07.06.2026
Бошловчи билан айтишиб кетган Трамп интервюни тўхтатди
20:25 / 07.06.2026