Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Андижон вилоятида Хотира ва қадрлаш куни оммавий сайиллар билан ўтди
Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ўзгача руҳда нишонланди. Байрам арафасида ҳудудларда сана муносабати билан тадбирлар ўтказилиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олинди.
9 май куни вилоят марказида асосий тадбир ўтказилди. Эрта тонгда вилоят ҳокимлиги, ҳарбий қисмлар вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулдасталар қўйдилар.
Ҳарбий парад, уруш воқеликлари акс этган саҳна кўринишлари, аскар йигитларнинг чиқишларини 20 мингга яқин кишилар томоша қилди.







Вилоятнинг Олтинкўл туманида сана янги қиёфа касб этган Хотира майдонида нишонланди. Монумент пойига гуллар қўйиш маросимидан сўнг туман бадиий жамоалари йиғилганларга театрлаштирилган концерт дастури намойиш қилиб бердилар.







KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026