Спорт | 02:56 / 09.05.2018
5972
1 дақиқада ўқилади

Франция кубоги. "ПСЖ" қаторасига 4-маротаба ғолибликни қўлга киритди

Фото: Getty Images

"ПСЖ" Франция кубоги финалида "Ле Эрбье"ни мағлуб этди. "Стад де Франс" ўйингоҳида кечган учрашув 2:0 ҳисобида парижликлар фойдасига ҳал бўлди. 

26-дақиқада Ло Чельсо ҳисобни очган бўлса, 74-дақиқада Кавани пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг ишончли ғалабасига ҳисса қўшди. 

Шу тариқа, "ПСЖ" қаторасига 4-маротаба, умумий ҳисобда эса 12-маротаба Франция кубогини қўлга киритди. 

Франция кубоги. Финал

Ле Эрбье – ПСЖ 0:2

Голлар: 0:1 – 26 Ло Чельсо, 0:2 – 74, пенальти Кавани.
Ле Арбье – Пишо, Фофана, Пажери, Мари, Декер, Флошон, Экмеэр (Кутюрье, 88), Жерманн (Гбоо, 63), Бонгонги, Рошто, Ванбалегем (Дабас, 62).
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес (Менье, 86), Маркиньос, Ло Чельсо, Мотта (Дракслер, 68), Рабьо, Ди Мария, Мбаппе (Пасторе, 86), Кавани.
Огоҳлантиришлар: Берчиче (15), Пишо (73).

Мавзуга оид