23:18 / 10.05.2018
6740

Арманистонда полиция ва миллий хавфсизлик хизматига янги раҳбарлар тайинланди   

Фото: Sputnik / Асатур Есаянц

Арманистон президенти Армен Саркисян бош вазир Никол Пашинян таклифи билан полиция ва миллий хавфсизлик хизматига янги раҳбарлар тайинлади.   

Эндиликда Арманистон полициясига Валерий Осипян, миллий хавфсизлик хизматига эса Артур Ванецян раҳбарлик қилади.

Осипян бунгача Ереван полицияси бошлиғи ўринбосари, Ванецян эса миллий хавфсизлик хизматининг Ереван бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.

Таъкидланишича, бу иккала хавфсизлик идоралари раҳбарлари бевосита бош вазирга бўйсунади.

 

Top