Жаҳон | 20:09 / 10.05.2018
10121
2 дақиқада ўқилади

Финляндиялик денгизчилар кемага тушишнинг антиқа усулини намойиш қилишди (видео)

Финляндиялик денгизчилар сузиб кетаётган кемага ўтиб олишнинг ҳам антиқа, ҳам қалтис йўлини кўрсатдилар. Ушбу ҳолат тасвирланган ролик Viral Hog каналида жойлаштирилган. Ролик 4 кун ичида 220 мингдан кўпроқ намойиш тўплаган.

Видео Хайлуото оролида маҳаллий вакил томонидан суратга олинган. Роликда икки эркакдан бири яқинлашиб келаётган улкан кема томон трапни сурганини, иккинчи эркак эса трапнинг учига бориб, ундан кемадаги арқон нарвонга тирмашиб, у орқали кемага ўтганини кўриш мумкин.   
 

Фойдаланувчилар ўз изоҳларида баъзи деталларга эътибор қаратишган. Бир фойдаланувчининг айтишича, кемага ўтиб олган лоцман унга ёрдам берган ҳамкасбига ҳаттоки қўл силтаб қўймаган. Бошқа бир фойдаланувчи эса трап ўша жойда қолдирилгани ва демак, бундай йўл билан кема бортига кўплаб маротаба ўтилишини тахмин қилган. Яна бир фойдаланувчи эса бундай усул билан кемага ўтиб олиш қалтис деган фикрга келган. Бошқалар эса лоцманда қутқарув жилети ҳам бўлмаганини қайд қилишган. 

Мавзуга оид