Ўзбекистон | 17:24 / 10.05.2018
10215
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг энг йирик e-commerce компанияси кузда Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Фото: weproject.kz

Қозоғистоннинг энг йирик e-commerce компанияси, Chocofamily Holding, Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания асосчиси Рамил Мухоряпов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг SmArt.Point стартап-майдончасига ташрифи чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, инвестицияларга 5,5 миллион доллар йўналтирадиган ва умумий айланмаси 40 миллиард тенге (тахминан 120 миллион доллар) бўлган компания 2018 йилнинг кузидаёқ Ўзбекистон бозорига кириш ниятида.

Spot’нинг ёзишича, Chocofamily Holding Қозоғистондаги энг йирик e-commerce компанияси. Холдинг таркибига қуйидагилар киради: Chocolife.me жамоавий харидлар хизмати, BeSmart коллектив харид сервиси, Chocotravel.com онлайн авиа ва темир йўл чипталарини сотиб олиш бўйича хизмат, Chocomart.kz интернет-дўконлари, Lensmark.kz, Chocofood.kz таом буюртма қилиш ва етказиб бериш хизмати, iDoctor.kz шифокорларини қидириб топиш хизмати.

Компания мунтазам равишда бозордаги бошқа ўйинчиларни, шу жумладан бевосита рақобатчиларни ўзига қўшиб олиши билан машҳур. Шу тариқа, у мамлакатдаги e-commerce бозорининг аксарият қисмини ўз қўлида бирлаштирган.

Мавзуга оид