Халқ банки дастурий таъминот, видео кузатув тизими, мобил тўлов терминаллари харид қилиш бўйича танловлар эълон қилди
Халқ банки ИАБС дастурида мижоз ва ходимлар маълумотларини автоматик равишда ўзига юклаб олиб ва шу маълумотлар асосида сертификат тайёрлаш, тайёрланган сертификатни электрон калитга юклаб бериш ишларини бажара оладиган дастурий таъминотни харид қилиш бўйича ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.
1. Танлов комиссияси ишчи органи манзили ва телефони:
Ўзбекистон Республикаси 100000, Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 3 уй.
Телефон: (99871) 120-17-49, 120-17-62. e-mail: marketing@xb.uz.
2. Танлов ўтказилиши шартлари бўйича қўшимча маълумотларни www.xb.uz сайтидан, шунингдек, душанба-жума кунлари соат 09-00дан соат 18-00га қадар юқорида кўрсатилган манзил ва телефонлар орқали олиш мумкин.
3. Тижорат таклифлари (техник талаблар бўйича алоҳида конвертда, нархлари бўйича алоҳида конвертда корхона муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим) 2018 йилнинг 26 май куни Тошкент вақти билан соат 17.00га қадар қабул қилинади.
Халқ банки шунингдек, маълумотларни қайта ишлаш захира маркази учун муҳандислик тизимини қуриш, таъмирлаш, ҚЁОС қурилмалари, видео кузатув тизими, мониторинг тизимлари ва СКТ материалларини харид қилиш юзасидан танлов эълон қилади.
Танлов савдоларида маҳаллий фирмалар, ташкилотлар, шунингдек, таклиф этилаётган хизматларни кўрсатувчи ва уларнинг авторизациясига эга бўлган ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.
Танловнинг мақсади: Маълумотларни қайта ишлаш захира маркази муҳандислик тизимини қуриш, таъмирлаш, ҚЁОС қурилмалари, видеокузатув тизими, мониторинг тизимлари ва СКТ материалларини харид қилиш.
Танлов ҳужжатларини компаниянинг фирма бланкида сўров юбориш йўли билан қуйидаги манзилдан олиш мумкин:
Акциядорлик тижорат Халқ банки. 100000, Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 3 уй.
Телефон: (99871) 120-17-77, 120-17-49, e-mail: it@xb.uz.
Танлов савдолари ўтказилиши шартлари бўйича қўшимча маълумотларни www.xb.uz сайтидан, шунингдек душанба-жума кунлари соат 09-00 дан 18-00 га қадар юқорида кўрсатилган манзил ва телефонлар орқали олиш мумкин.
Тижорат таклифлари (нархлари бўйича алоҳида конвертда, техник талаблар бўйича алоҳида конвертда корхона муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим) 2018 йилнинг 26 май куни соат 17.00 га қадар қабул қилинади.
Тақдим этилган тижорат таклифлари танлов шартларига жавоб бермаган тақдирда, ушбу ташкилотлар мазкур танловда иштирок этмайди.
АТ Халқ банки 2 500 (икки минг беш юз) дона мобил POS тўлов терминалларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади.
1. Танлов савдоларида чет эл фирма ва ташкилотлари, маҳаллий етказиб берувчилар, шунингдек, таклиф этилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг авторизациясига эга етказиб берувчилар иштирок этишлари мумкин.
2. Манзил ва телефон: Акциядорлик тижорат Халқ банки. 100000, Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 3 уй. Телефон: (99871) 120-17-65, 120-17-49 e-mail: marketing@xb.uz .
3. Тўлов шакли: Хорижий валютада ёки миллий валюта (сўм)да.
4. Қўшимча маълумотларни www.xb.uz сайтидан, шунингдек, душанба-жума кунлари соат 09-00 дан 18-00 га қадар юқорида кўрсатилган манзил ва телефонлар орқали олиш мумкин.
5. Тижорат таклифлари 2018 йил 17 май куни соат 18.00га қадар қабул қилинади.
Мавзуга оид
11:55 / 14.12.2024
Халқ банки коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича натижаларни эълон қилди
19:00 / 25.10.2024
“Баъзи ногиронлар тўрт мучаси соғлардан яхши ишлашади” – бухоролик тадбиркор
17:00 / 20.06.2024
Халқ банки томонидан водийга пресс-тур ташкил этилди
16:54 / 29.05.2024