Жаҳон | 23:35 / 11.05.2018
10755
1 дақиқада ўқилади

Жанубий яримшардаги энг катта тўлқин қайд қилинди

Фото: Eloy Alonso / Reuters

Автоматик метеорологик станция Кэмпбелл ороли яқинида баландлиги 23,8 метрлик тўлқинни қайд қилди. Бу очиқ океанда, Жанубий яримшарда қайд қилинган энг катта тўлқин бўлди. 

Тўлқин Янги Зеландиядан 700 км жанубда кучли бўрон вақтида юзага келган. Бу тўлқин Жанубий яримшарда 2012 йилда кузатилган 22,03 метрлик тўлқиннинг рекордини янгилади. Олимларнинг айтишича, бўрон бундан ҳам баландроқ тўлқинларни ҳосил қилган бўлиши мумкин, бироқ буй уларни қайд қилмаган.  

Тарихдаги энг катта тўлқин 1958 йилда Литуйя кўрфазидаги (Аляска) зилзила оқибатида юзага келган. Ўшанда сув сатҳи тор бухтага катта ҳажмдаги жинсларнинг тушиши оқибатида 500 метрдан баландроққа кўтарилган.

Мавзуга оид