17:33 / 12.05.2018
26194

12 май – Халқаро ҳамширалар куни эканини биласизми?

Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан, юртимизда ҳам кенг нишонланади. Жорий йилги Халқаро ҳамширалар куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан “Саломатлик – инсон ҳуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи” шиори остида ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 11-12 май кунлари пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги кино саройида “Саломатлик – инсон ҳуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот  хизмати хабар бермоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Анжуман давомида аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишда ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ўрта тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва фахрий ёрлиғи ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Анжуман доирасида иштирокчиларнинг Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган муқаддас қадамжоларга зиёрати уюштирилиб, мустақиллик йилларида барпо этилган бино ва иншоотлар билан яқиндан таништирилди. 

Тадбир якунида тиббиёт муассасаси, жумладан, тиббиёт ҳамшираси фаолиятига соҳа амалдорлари эмас, балки оддий одамлар, аҳолининг бевосита ўзи холис баҳо берадиган тизим яратилгани ва ушбу мезон орқали баҳоланиши қайд этиб ўтилди.  

Top