Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда давлат органлари ахборот хизматлари самарадорлигини оширишга қаратилган семинар ўтказилди
Сурхондарё вилояти марказида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, семинарда давлат тузилмаларининг очиқлиги ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, фуқаролар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янада самарали фаолият юритиш учун уларнинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш сифати ва самарадорлигини ошириш масалалари ўрганилган.


Семинарда, шунингдек, давлат тузилмаларининг очиқлиги ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, фуқаролар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янада самарали фаолият юритиш учун уларнинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш сифати ва самарадорлигини ошириш усуллари муҳокама этилди.

Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
17:03 / 23.05.2026
Термизда қурувчига 217 туп дарахтни кесиб ташлашда ёрдамлашган собиқ мансабдор жазога тортилди
08:34 / 16.04.2026
Сурхондарёда мансабдорнинг пул талаб қилиш режаси фош этилди
14:30 / 18.03.2026