Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неймар: «Месси ва Суаресни соғиндим»
Фото: Reuters
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона» клубидаги собиқ жамоадошлари билан дўстлигини эслади.
«Месси ва Суаресни соғиндим, дўстлигимиз жуда гўзал эди. Ҳар куни бундан завқ олардик.
Қайсидир ўйинда бир неча футболчиларни алдаб ўтиб, тўпни Мессига аниқ оширдим. Сўнгра, бу ишни Месси ҳам такрорлади. Кейин Суарес ҳам шу ишни қилмоқчи эди, аммо унинг узатмаси ноаниқ кетди. Шунда унинг устидан роса кулдик. Шу қадар яқин дўст эдик, ҳатто бир-биримизни мазах қилсак ҳам, ҳеч ким хафа бўлмас эди», – деб Неймар сўзларини келтирмоқда Goal.
Мавзуга оид
22:20 / 29.04.2026
ПСЖ ва «Бавария» футбол шаъни учун жанг қилиб, биргаликда ғолиб бўлишди
14:07 / 29.04.2026
Финалдан олдинги финал. «ПСЖ» ва «Бавария» тарихий ўйин ўтказди
20:47 / 22.04.2026
«Барселона» собиқ ҳужумчиси Неймар фирибгарлик иши бўйича оқланди
02:10 / 15.04.2026