11:13 / 12.05.2018
9756
Реклама

«Talents.uz» – қобилиятингизни намойиш қилиш учун янги лойиҳа

Фото: Talents.uz

Машҳур бўлишни орзу қиласизми? Қобилиятингиз бор ва уни намойиш қилмоқчимисиз? Шуҳрат қозонишни ва танилишни хоҳлайсизми? Демак «Talents.uz» янги лойиҳаси айнан сиз учун! 

Бутун Ўзбекистон миқёсидаги «Talents.uz» лойиҳаси – бу қобилияти бор инсонлар учун бутун мамлакатга ўзини кўрсатиш имконияти. Барчага ўз маҳоратингиз ва қобилиятингизни намойиш қилинг!

Фото: Talents.uz

«Talents.uz» – бу муаллиф-ижрочиларнинг ажойиб қўшиқлари, рассомларнинг мафтункор асарлари, ноодатий фотосуратлар, қизиқарли видеороликлар, инновацион кашфиётлар ва янги адабиёт дунёси.

Тез кунда сайтда қобилиятлилар ўртасида танлов ва ўйинлар ўтказилади. Ўз маҳоратингиз билан бўлишишга шошилинг. Шунда сиз нафақат машҳурлик, шуҳрат ва томошабинлар ташаккури, балки «Talents.uz» сайти маъмуриятидан ажойиб совғаларга эга бўласиз.

Фото: Talents.uz

«Бизнинг вазифа – юртимизда кўплаб қобилиятлар яшаётганини кўрсатиш. Атрофимизда имкониятлари тўлиқлигича очилмаган кўплаб инсонлар бор, уларни ҳеч ким танимайди, аммо уларда қобилият ва маҳорат борки, биз уларни барчага кўрсатмоқчимиз. Қўшнингиз яхши қўшиқ айтиши ёки санъат асарлари яратишини биларсиз балки. У ҳақда бизга айтинг, биз унинг ишларини мамнуният билан сайтимизга жойлаймиз!», – деди лойиҳа асосчиси ва раҳбари Асқарали Хушмуродов.

Фото: Talents.uz

Барчага қулай бўлиши учун сайт Tas-ix ҳудудида жойлашган, шу сабабли ҳамюртларимизнинг ишлари билан танишиш жуда қулай.

Қобилиятингизни кўрсатиш – ҳеч қачон кеч эмас. Таниқли бўлинг, ўзингизни кўрсатинг, ўз ишларингизни  «Talents.uz» сайтига жойлаштиринг! Сизни мамлакат ва бутун дунё кўради!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top