Ўзбекистон | 13:03 / 12.05.2018
13639
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги баъзи кўчаларда автотранспорт ҳаракати бир томонлама чекланади – ҳокимлик

Пойтахтдаги бир қатор кўчаларда автотранспорт ҳаракати бир томонлама чекланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати бу ҳақда хабар берган.

«TOSHISSIQQUVVATI» давлат унитар корхонаси 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари дастурига асосан 2018 йилнинг 12 май кунидан бошлаб  шаҳримизнинг Миробод тумани, Нукус кўчаси бўйлаб ўтган магистрал иссиқлик тармоқларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Нукус кўчасининг, Кичик Бешёғоч ва Миробод кўчалари билан  кесишмалари оралигида  автотранспорт ҳаракатининг бир томонлама чекланишини  маълум қилади.

«TOSHISSIQQUVVATI» давлат унитар корхонаси пиёдалар ва автотранспорт ҳаракатида  юзага келадиган  вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги баъзи кўчаларда автотранспортлар ҳаракати веломарафон ўтказилиши туфайли вақтинча чекланиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид