Спорт | 22:35 / 13.05.2018
8039
3 дақиқада ўқилади

АПЛда охирги тур: «Ливерпуль» ЕЧЛга, «Челси» ЕЛга

Фото: Ливерпуль матбуот хизмати

«Ливерпуль» мавсумнинг охирги турида «Брайтон»га қарши ўйнади. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди. Танаффус арафасида Деян Ловрен «Ливерпуль» устунлигини оширди. Иккинчи бўлимда Доминик Соланке ва Эндрю Робертсон биттадан гол уриб, йирик ғалабани таъминлади.

Бу ғалаба эвазига «Ливерпуль» кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирокини кафолатлади. Юрген Клопп жамоаси мавсумни турнир жадвалидаги 4-ўринда якунлади, «Брайтон» – 15-ўринда қолди.

2018/19 йилги мавсумдан бошлаб Англиянинг 4 жамоаси ҳам ЕЧЛни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида бошлайди.

«Ньюкасл Юнайтед» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди. «Сент-Жеймс Парк» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида Айосе Перес дублни расмийлаштирди, яна бир гол Дуайт Гейл номига ёзилди.

Параллел кечган учрашувда «Ливерпуль» «Брайтон»ни тор-мор келтиргани туфайли мавсум якунларига кўра бешинчи ўринни эгаллаган «Челси» кейинги мавсумда Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди.

Шу тариқа, «Челси» 3 йил ичида иккинчи марта Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаяпти. 2015/16 йилги мавсумда жамоа 10-ўринни эгаллаган, кейинги мавсумда эса  АПЛ чемпиони бўлганди.

Жорий мавсумда «Челси» ЕЧЛнинг 1/8 финалига чиқди ва «Барселона» томонидан тўхтатилди.

Англия чемпионати
38-тур
Ливерпуль – Брайтон 4:0
 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 26 Салоҳ, 2:0 – 40 Ловрен, 3:0 – 53 Соланке, 4:0 – 85 Робертсон.
Ливерпуль – Кариус, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Ловрен, Мане (Лаллана, 74), Ҳендерсон, Салоҳ (Вудберн, 84), Вейналдум, Фирмино (Ингз, 84), Соланке.
Брайтон – Райан, Данк, Бонг, Скелотто, Даффи (Голдсон, 71), Марч, Проппер, Кнокерт, Кайяль (Гросс, 57), Локадия (Мюррей, 57), Стивенс.

Ньюкасл – Челси 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 23 Гэйл, 2:0 – 59 Перес, 3:0 – 63 Перес.
Ньюкасл – Дубравка, Ласселс, Дамметт, Йедлин, Лежен, Ритчи (Хэйден, 72), Диаме (Эдара, 87), Шелви, Мерфи, Перес, Гэйл (Хоселу, 48).
Челси –    Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэйхилл, Мозес, Баркли (Виллиан, 77), Бакайоко, Азар (Педро, 82), Канте, Эмерсон, Жиру (Мората, 76).
Огоҳлантириш: Бакайоко (62).

Мавзуга оид