Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент фармони: адвокат ва унинг ҳимояси остидаги шахс аудио ҳамда видео кузатув бўлмаган махсус хоналарда учрашади
Адвокат ва ҳимоя остидаги шахслар билан учрашув аудио ва видео кузатув ускуналар бўлмаган махсус хоналарда амалга оширилиши таъминланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида шундай дейилади.
Маълум қилинишича, адвокатларнинг ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар билан учрашуви аудио ва видео кузатув ускуналар бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг қатнашувисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар томонидан эшитилишини чеклаган ҳолда уларнинг визуал кўриш имконияти сақланиб қолиниши керак дейилган фармонда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига мувофиқ , ўзининг профессионал фаолиятини амалга ошириш учун адвокатлар монеликсиз суд биносига компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда, қайд қилинган ускуналардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.
Малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган, давлат ва бошқа органлардан ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг нусхаларини олиш учун адвокатларнинг сўровлари сўров қабул қилинган пайтдан бошлаб кўпи билан ўн беш кун муддатда бажарилиши шарт, давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026