Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
Ўзбекистонда жиноят-процессуал тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда эҳтиёт чораларини бекор қилиш ёки ўзгартириш ваколатини фақат судга бериш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, ишни судга қадар юритиш босқичида қамоққа олиш, уй қамоғи ва бошқа эҳтиёт чораларини бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги қарорлар энди фақат тергов судьяси томонидан қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатда прокурор, суриштирувчи ва терговчининг мазкур ваколатларини чеклаш, шунингдек “хабеас корпус” институтини янада кенгайтириш назарда тутилган.
Лойиҳа билан Жиноят-процессуал кодексига ҳамда бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилган.
Шунингдек, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган ўта оғир жиноят ишларини халқ вакиллари иштирокида кўриб чиқиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ҳужжат муаллифларига кўра, ушбу ўзгаришлар судларда адолат, шаффофлик ва холисликни кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026