Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Ким Чен Ин учрашувида Хитой раҳбари ҳам қатнашиши мумкин
Фото: Ju Peng/Xinhua via AP
Хитой халқ республикаси раиси Си Жинпинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг Сингапурдаги учрашуви чоғида ҳозир бўлиши мумкин. Бу ҳақда телеканали ўз манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Телеканал маълумотига кўра, томонлар Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилишлари кўзда тутилган.
Қайд этилишича, 1953 йили Корея уруши якунидаги сулҳ тузилиши вақтида ҳам АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари билан бирга Хитой раҳбари ҳам иштирок этганди.
Бундан олдинроқ ОАВда АҚШ президенти Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурдаги учрашув якунида Корея ярим оролидаги уруш ҳолати барҳам топганини эълон қилиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:45 / 07.03.2026
Си Жинпинг ҳарбийларни коррупцияга ботган амалдорларни яширмасликка чақирди
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
15:09 / 05.02.2026