Жаҳон | 09:10 / 14.05.2018
5009
2 дақиқада ўқилади

Индонезияда яна портлаш содир этилди

Индонезиянинг Сурабая шаҳридаги полиция бўлими ёнида портлаш содир этилди. Бу ҳақда Jakarta Globe нашри маълум қилди. 

Таъкидланишича, портлаш оқибатида бир неча полициячи жароҳат олган.

Бу портлаш Сурабаядаги 2 кун ичидаги 4-портлаш бўлди. Воқеа жойидан олинган видеоёзувда икки мотоциклчи полиция бўлими ёнига яқинлашгач, улардан бирининг портлаши акс этган. 

 
13 май куни Сурабаядаги черковларда содир этилган 3 та портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 40 киши жабр кўрган. Биринчи портлаш Авлия Мария каталик черкови ёнида, қолган иккитаси 5 дақиқалик оралиқ билан Дипонегоро кўчасидаги протестант черковида ва Аржуно кўчасидаги яна бир черковда содир этилган.

Маълум қилинишича, бу терактларнинг барчаси бир оила аъзолари томонидан содир этилган. Маълумотларга кўра, ушбу оила ИШИД билан алоқага эга бўлган маҳаллий террорчилик гуруҳи таркибига кирган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид