Ўзбекистон | 15:42 / 15.05.2018
5435
2 дақиқада ўқилади

Инсофсиз етказиб берувчилар 3 йилга электрон давлат харидларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади

14 май куни Давлат харидлари ягона ахборот портали тақдимот маросимини ўтказди, деб ёзяпти Norma.

Xarid.uz порталида ахборотни тўлиқ эълон қилиш, шунингдек давлат харидларини электрон дўкон ва аукцион шаклида амалга ошириш режалаштирилмоқда. Товарларни сотиб олиш тўғрисидаги эълонларни чоп этишдан бошлаб буюртмачи билан савдо ғолиби ўртасида шартнома тузишгача бўлган барча босқичлар электрон шаклда амалга оширилади.
 
Буюртмачилар ва етказиб берувчилар фақат электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланган ҳолда электрон харидларда иштирок этадилар.
 
Порталнинг электрон тизимига Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (ҲККП) орқали битимларни кафолатли таъминлаш амалиёти жорий этилади. Томонлар электрон харидларда иштирок этиш учун аванс тўловини киритишлари шарт, буюртмачи ёки етказиб берувчи шартнома мажбуриятларини бажармаганда у жабрланган томон фойдасига ундириб олинади. Шартнома мажбуриятларини бузган етказиб берувчи инсофсиз етказиб берувчилар реестрига киритилиб, 3 йилга электрон харидларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум этилади. Тегишли қарор Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан қабул қилинади. Жарима санкцияларини қўллаш амалиёти томонларнинг жавобгарлигини ошириш учун замин яратиб, шартномавий интизомни мустаҳкамлайди.     
 
Давлат харидлари иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш учун куну тун фаолият юритувчи хизмат ҳам ташкил этилган (call-марказ: 213-33-30 ёки 1162).
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид