Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Намангандаги ҳимоя газосигнализаторларини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишиб, бу борадаги ишларни юқори баҳолади
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрига ташрифи мобайнида «Орзу» кичик саноат зонасига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳридаги «Водий нефти газовик энергия» масъулияти чекланган жамиятида аҳоли хонадонлари, ижтимоий-иқтисодий объектлар ва автотранспорт воситалари хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган ҳимоя газосигнализаторларни ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди. Ишга туширилган лойиҳани амалда татбиқ этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига ўзининг кўрсатмаларини берди.
Лойиҳани амалга оширишдан мақсад: аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, метан ва пропан газлари сизиши натижасида содир бўлаётган бахтсиз ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда метан ва пропан газларида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларида газ сизиб чиқиши оқибатида юз берадиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдир.
Аҳоли хонадонлари учун мўлжалланган HOME-GS ва HOME-GS1 ҳимоя газосигнализаторининг хусусияти:
Ушбу қурилманинг вазифаси — аҳоли хонадонларида метан, пропан ҳамда ис газлари сизиб чиқиши оқибатида юз берадиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдан иборат. Хусусан, ушбу ҳимоя газосигнализаторлари аҳоли хонадонларида газ сизиб чиқиш (утечка) ҳолати юз берган вақтда, биринчи навбатда овозли акустик огоҳлантирувчи сигнал беради ҳамда хавф кучайиши билан махсус клапан орқали автоматик равишда газни тармоқдан узиб қўяди. Ҳимоя газосигнализатори махсус аккумулятор билан таъминланган бўлиб, у 12 соатдан ошиқ электр энергиясисиз ҳам ишлайди.
Автотранспорт воситалари учун мўлжалланган UZCAR ҳимоя газосигнализаторининг хусусияти:
Бу қурилманинг вазифаси эса — метан ва пропан газларида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларида газ сизиши натижасида юз берадиган нохуш ҳодисаларининг олдини олишдан иборат. UZCAR ҳимоя газосигнализатори автомобилнинг олд капотидан газ сизганда (утечка), 2 марта ёки орқа багаждан газ сизганда, 3 марта акустик овозли сигнал бериб ҳайдовчини огоҳлантиради.
«Водий нефти газовик энергия» масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган ушбу ускуналарнинг муҳим жиҳати – ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлиги, кафолатли сервис хизмати ва нарх-навоси аҳолига қулайлиги билан ажралиб туради.
II - чорак якуни билан корхонада тўлиқ ишлаб чиқариш ишлари бошланади. Маҳсулотлар барча сертификатларга эга ва хизмат кўрсатишга лицензияланган. Қуйида уларнинг ишлаши ҳақидаги видео-лавҳани томоша қилинг.
- Телефонлар: +99893 783 0202, +998 69 232 93 93
- E-mail: www.vnge.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026