Жамият | 07:36 / 15.05.2018
31572
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал бўйида аёл кишининг жасади топилди

Кеча Юнусобод тумани, «ЎзбекГидроэнерго-1» АЖ ҳудудидан оқиб ўтувчи Юқори Бўзсув канали бўйида аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Белгилари: ёши - тахминан 25-30 ёш, бўйи - 167-169 см. Алоҳида белгилари йўқ. Тананинг бўйнидан қора тери тасмали учбурчак шаклдаги ёрқин кулранг рангли клон темир тақинчоқ; қизил бантикли мато заколка («резина); қўлида бинафша рангли маникюр аниқланган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ушбу белгилар таниш бўлганлардан «102» рақамига қўнғироқ қилишлари ёки яқин атрофдаги ИИБга хабар беришлари сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид