Жамият | 20:06 / 16.05.2018
34840
1 дақиқада ўқилади

Чегарадан ноқонуний ўтмоқчи бўлган шахс чегара посбонига пичоқ урди – ИИВ

Фото: Sputnik

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 14 май куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан тушган ҳужжатларга кўра, Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи Н.А. 2017 йил 13 декабрь куни Зафаробод қишлоғи ҳудудидаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига чиқиб кетмоқчи бўлган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ушбу шахс шу ҳудудда хизмат олиб бораётган чегара посбони Ф.Т.га фаол қаршилик кўрсатиб, унинг чап оёқ сон ва чап кўкрак қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид