Жамият | 12:18 / 16.05.2018
13744
1 дақиқада ўқилади

Микрокредитбанк ходимлари Хива шаҳрига саёҳат қилишди

Микрокредитбанк АТБ Бошқаруви томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 48 нафар банк ходимининг Хоразм вилоятига саёҳати ташкил қилинди.

Ходимлар Хива шаҳрига ташриф буюриб, «Ичан қалъа» тарихий мажмуасининг ёдгорликларини зиёрат қилишди ва диққатга сазовор бошқа жойларда бўлишди. Шунингдек, Урганч шаҳридаги «Авесто боғи», «Жалолиддин Мангуберди» ёдгорлигини ҳам томоша қилишди.

Фото: Микрокредитбанк 
Фото: Микрокредитбанк 
Фото: Микрокредитбанк 
Фото: Микрокредитбанк 
Фото: Микрокредитбанк 

Саёҳат чоғида Микрокредитбанк ходимлари яхши ҳордиқ чиқариш билан бирга, унутилмас таассуротлар билан уйга қайтишди.

Мавзуга оид