Алмазбек Атамбоев дахлсизлик мақомидан маҳрум қилиниши мумкин
Қирғизистон парламенти депутатлари ўз ҳамкасблари Исҳок Масалиевнинг мамлакатнинг собиқ президентларини дахлсизликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонунни ишлаб чиқиш таклифини қўллаб-қувватлашди. Агар Жогорку Кенеш кўпчилик овоз билан бундай қонунни қабул қилса, унда Алмазбек Атамбоев собиқ президент мақомидан маҳрум этилиши мумкин.
Парламентда Бишкек иссиқлик электр марказида авариянинг сабабларини тергов қилиш бўйича депутатлик комиссиясининг хулосаси ва 386 млн долларлик кредитдан оқилона фойдаланилганликнинг уч кунлик муҳокамаси якунланди.
Масалиев нафақат Атамбоевни, балки бўлғуси президентларни ҳам жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлиши учун дахлсизликдан маҳрум қилишни таклиф қилган.
Депутатлар таклифни қўллаб-қувватлашган, бироқ иссиқлик электр марказини реконструкция қилиш учун сарфланган маблағларни текшириш учун халқаро аудитни таклиф қилишга қарши чиқишган. Уларнинг фикрича, бу ишни Ҳисоб палатасига топшириш керак.
Айни вақтда мамлакат бош прокуратураси ИЭМ бўйича 4 та жиноий иш қўзғатган.
Мавзуга оид
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024