Жаҳон | 21:33 / 17.05.2018
14629
2 дақиқада ўқилади

Ҳавайида вулқон отилиши вақтидаги гольф ўйини суратлари интернет аҳлини лол қолдирди

Бутун дунё Ҳавайидаги Килауэа вулқони отилишини хавотир билан кузатаётган бир пайтда, гольфчилар оролдаги майдонларда ҳеч нарса бўлмагандек гольф ўйнамоқдалар. Спортчилар ортларида табиий офат авжига чиққанига қарамай бир чуқурчадан иккинчисига шошмаганча ҳаракат қилаётларини кўриш мумкин.

Фото: AFP

Худди шунга ўхшаш вазиятни 2017 йилда АҚШдаги ўрмон ёнғинлари вақтида кузатиш мумкин бўлганди. Ўшанда ҳам гольфчилар ортларида ёнғин “қутураётганига” қарамай, бамайлихотир гольф ўйнаб юришган. Бироқ у ҳолда ёнғин суратдагидан кўра узоқроқ бўлган ва одамларни ундан дарё ажратиб турган.

Фото: twitter.com/Seref Sezgin

Геологларнинг таъкидлашича, Ҳавайидаги вулқон исталган вақтда янада кучайиши мумкин. Вулқон отилиши жинслар отилиши ва кратер яқинида портлаш билан кечиши мумкин.

Килауэа 3-4 май кунлари отила бошлаган. У 5-6,9 магнитудали зилзилалар билан кечган.

Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: AFP

 

Фото: AFP

 

Мавзуга оид