Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда 700 минг йил аввал сўнган вулқон «уйғонди»
Олимлар аввалроқ Тефтан вулқонининг охирги йирик отилиши тахминан 700 минг йил олдин содир бўлганини айтган эди.
Фото: Tripper92/Shutterstock
Эроннинг жануби-шарқидаги Тефтан вулқони чўққиси 2023 йил июлидан 2024 йил майигача тахминан 9 сантиметрга кўтарилди. Geophysical Research Letters журналидаги янги тадқиқотда вулқоншунослар сунъий йўлдош маълумотлари ёрдамида унинг уйғонганини аниқлаган, кўтарилиш ҳали ҳам давом этяпти.
Баландлиги 3940 метр бўлган вулқоннинг қачон отилгани ҳақида маълумотлар йўқ. 1902 йилда ундан тутун чиққани, 1993 йилда кичик лава оқими ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалган. Олимлар аввалроқ охирги йирик отилиш тахминан 700 минг йил олдин содир бўлганини айтган эди.
Вулқон фаоллиги турли омиллар таъсирида юзага келиши мумкин: сув қувурлари тизимини бузувчи зилзилалардан тортиб, ер ости сувлари йўлларининг ўзгаришигача. Ҳатто кучли ёғингарчилик даври ҳам ҳамма нарсани силкитиши мумкин. Аммо Тефтанга келсак, бунинг аниқ сабаби йўқ. Бу тадқиқотчиларни кўтарилиш чуқур ер остидаги иссиқ сув ва буғ чўнтаги туфайли магманинг юқорига кўтарилиши натижасида юзага келиши мумкин деган тахминга олиб борди.
Бу яқин орада портлаш ёки отилиши кутилмоқда дегани эмас. Аммо бу Тефтаннинг кўпчилик ўйлаганидек уйқуда эмаслигини кўрсатади.
«Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, Тефтан илгари тахмин қилинганидан кўра фаолроқ. Бу Макран субдукцион вулқон ёйининг вулқон хавфини жорий баҳолашни қайта кўриб чиқиш, яъни вулқонларни кузатиш тармоқларини яратиш, геологик хавф хариталарини яратиш ва/ёки янгилаш ҳамда вулқон хавфини камайтиришга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади», деб хулоса қилади тадқиқот муаллифлари.
Мавзуга оид
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
20:31 / 22.11.2025