Шавкат Мирзиёев диний эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “йўл харитаси”ни ҳаётга татбиқ қилишга қатъий тайёр
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистонда “виждон маҳбуслари”нинг озод қилинганлиги, болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланишнинг тугатилганлиги ва мажбурий меҳнат кўламини қисқартиришда эришилган сезиларли ютуқларни қайд этган ҳолда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни яхшилашга оид кенг ислоҳотлар дастурини мамнуният билан қарши олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Ушбу ютуқлар иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиши таъкидланди. Президент Трамп давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ички барқарорликни таъминлашнинг асосий омили сифатида давлатнинг халқ олдидаги ошкоралиги ва ҳисобдорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади. Давлат раҳбарлари инсон эркинликларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, диний эркинликни илгари суриш бўйича конструктив ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдоридирлар. Президент Ш.Мирзиёев диний эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича кенг қамровли “йўл харитаси”ни ҳаётга татбиқ қилишга қатъий тайёр эканлигини айтиб ўтди", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифидан 3 кун олдин Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев ва у билан бирга давлатга қарши оғир жиноятларни амалга оширганликда айбланаётган судланувчилар суд залидан озод этилганди. Шунинг билан, Ўзбекистон қамоқхоналарида ҳеч қандай журналист қолмагани эътироф этилди.
Мавзуга оид
06:15 / 20.08.2023
Шавкат Мирзиёев Будапештда Виктор Орбан билан учрашув ўтказди
20:36 / 18.08.2023
Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?
14:23 / 18.08.2023
«Кудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу» — Шавкат Мирзиёев қарсак чалган тадбиркорлар солиқчилардан норозилиги ҳақида
22:34 / 28.05.2021