“Укам кунига 5 соатдан ҳушсиз бўляпти, ёрдам беринг”. Аҳрорбекка кўмак жуда-жуда зарур
Чақирилган жойга бориб, беморни кўргач, юрак эзилади, андуҳ чекасан. Суҳбатлашиш давомида эса уни янада яқинроқ тушуниб, кўмак бериш учун бор кучингни сарфлагинг келади. Аввало, бор умидимиз Яратган ва эҳсонли кишилардан.
Фарғона вилоят, Олтиариқ туманининг “Ободлик” маҳалласида яшовчи Аҳрорбек Араббоевнинг опаси укасининг оғир бемор эканлигини айтиб бизга мурожаат қилди. 11 йилдан бери бемор ётган Аҳрорбекни йўқлаб бордик. Беморнинг кундан-кунга аҳволи ёмонлашиб бормоқда.
Унга қўйилган диагноз:
- Крупноузловой цирроз печени. HBV+(положительный)
- Портальная гипертензия.
- ВРВП 2стадии осложненное остановившимся кровотечением.
- Постгемморгическая анемия.
- Спленомегалия. Асцит.
Аҳрорбек оғриқ билан ўтган ўн йили давомида мамлакатимиздаги ўндан зиёд касалхонада даволанди. Фарғона ва пойтахт тиббиёт муассасаларида даволаниш ҳозирча кутилган самарани бермади.
“Узоқ даволаниш ўз-ўзидан бўлмайди. Дори-дармон, даволаниш учун жуда кўп маблағ кетди. Якка ўғил, биттагина опаси бор. Шу ўғлимни яшаб кетиши учун ҳаракат қиляпмиз. Мана 20 сотих ҳовлининг ярмини сотиб, даволашга ишлатдик”, - дейди унинг отаси Раҳимжон ака.
Қорин соҳасидаги тинимсиз оғриқ, бош айланиши, ҳолсизлик, қорин шишидан азият чекаётган йигитнинг руҳиятини кўтаришга уриндик.
Ҳиндистонлик врачлар кўригида бўлиш унга умид бағишлабди. “Жигар кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти орқали тузалишимни эшитгач, опам ўз жигарини беришга қарор қилди”, дейди бемор.
Жигар кўчириб ўтказиш операцияси эса ҳинд юртида 32 минг АҚШ доллари атрофидаги маблағ эвазига қилинади. Қариндош-уруғлар ва ҳовлини сотиш эвазига уларда 20 минг доллар йиғиш имконияти бор экан. Энди, яна 12 минг доллар зарур.
Аҳрорбекнинг тенгқур жўралари аллақачон уйланиб, бола-чақали бўлиб кетишган. У эса тўшакда ётибди. Ота ва опасининг орзуси унинг тўйини кўриш. Мазкур мақолани ўқиб турган ҳар бир кишидан оддийгина бахтни кўзлаётган оиланинг орзуси армонга айланмаслиги учун ёрдам беришларини сўраймиз.
Кўпчилик билан юқоридаги маблағни йиғиш мумкин эканлигини сайтимиз ўқувчиларининг тажрибасидан ўтган.
Ўйлаймизки, Аҳрорбек Араббоевнинг аҳволи сизларни бефарқ қолдирмайди.
P.S Мақола ва видеолавҳани тайёрлаш давомида Аҳрорбекнинг опаси қўнғироқ қилиб, укасининг суткасига 3-4 соат ҳушсиз ҳолга тушаётганини айтди. У яна Олтиариқ тумани касалхонасида экан.
Хайрия қилмоқчи бўлган учун қўшимча маълумотлар:
Пластик карта рақами (Click/Payme): 8600 0417 7287 5002 (Agrobank) Раҳим Араббоев(отаси)
Манзил: Фарғона вилояти, Олтиариқ туман, Ободлик кўчаси 34-уй
Телефон: +99891 110 23 27 Аҳрорбек Араббоев
Мавзуга оид
22:37 / 30.10.2020
Тўққиз кунлик бепул текширув: туғма юрак пороги бор беморлар учун акция ўтказилади
23:06 / 14.11.2019
Ибрат: «Туронбанк» оққонга чалинган беморларга 50 млн сўмлик дорилар тақдим этди
18:53 / 16.10.2019
Навоий вилоятида юрак хасталигига чалинган ёшлар даволаниши учун хайрия акцияси ўтказилмоқда
20:24 / 09.09.2019