Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ва Instagram ишлашида бутун дунё бўйлаб муаммолар кузатилмоқда
18 май куни бутун дунё бўйлаб Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари ишлашида муаммолар кузатилмоқда. Бундан оммавий интернет-ресурслар ишини кузатувчи Downdetector сервиси саҳифасидаги маълумотлар дарак бермоқда.
Ижтимоий тармоқлар ишлашида муаммолар Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланган. Instagram фойдаланувчиларининг ярмидан кўпроғи (58 фоиз) ўз аккаунтларига янгиликларни юклашда, 24 фоизи сервиснинг сайти ишлашида муаммоларга дуч келганлар, 16 фоиз фойдаланувчилар аккаунтларига кира олмаганлар. Facebook фойдаланувчиларининг 52 фоизида хизмат ишламаяпти, 31 фоизи аккаунтларига кира олмаяпти, 15 фоизида фотосуратлар юкланмаяпти.
Ижтимоий тармоқларнинг ишлашида муаммолар ҳақида кўпроқ Россия, Швеция, Дания, Норвегия, Германия, Нидерландия, Буюк Британия, Ээстония ва бошқа давлатларда хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
12:55 / 12.01.2026