Спорт | 13:08 / 18.05.2018
13549
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спортчилари бокс бўйича халқаро турнирда Россиядан ўтиб кетди

Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида СССР қаҳрамони, армия генерали С.К. Нурмагамбетовнинг хотирасига бағишланган бокс бўйича Халқаро турнирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Спорт клуби аъзолари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Халқаро турнирда иштирок этган 6 мамлакат (Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Мўғулистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон)нинг 130 нафар ҳарбий спортчилари ўзаро куч синашди. Анъанавий хотира турнирида Ўзбекистон шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Мусобақада ҳамюртларимиз Абдулло Қўчқоров (56 кг) ҳамда Мадиёр Сайидрахимов (91 кг.дан юқори) олтин медалларини қўлга киритди. Ҳасанбой Латипохунов (52 кг), Шукур Раҳимов (60 кг) ва Бобоусмон Ботуров (69 кг) турнирнинг кумуш медаллари билан тақдирланди. Бронза медалларини юртимизга Жаҳонгир Расулов (64 кг), Одилжон Аслонов (75 кг) ва Козимбек Мардонов (81 кг) олиб келди.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Умумжамоа ҳисоби бўйича турнир мезбонлари биринчи, Ўзбекистон иккинчи ва Россия учинчи ўринларга эгалик қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид