Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг харидоргир Android-смартфон маълум қилинди
Counterpoint Research таҳлилий компанияси 2018 йил 1-чораги учун ҳисоботида Хитойнинг Xiaomi компаниясининг ҳамёнбоп Redmi 5A смартфонини март ойида энг кўп сотилган Android-смартфон деб маълум қилди. Xiaomi бундай натижага илк бор эришди.
Xiaomi 100 доллар турувчи Redmi 5A’ни 2017 йил кузида тақдим қилган. Смартфон, шунингдек, операцион тизимидан қатъий назар барча смартфонлар ичида 3-рақамли энг харидоргир телефон бўлди. Бу борада 1-ўринни бозорнинг 3,5 фоиз улушини эгаллаган iPhone X, 2,3 фоизлик улуш билан iPhone 8 Plus эгалламоқда. Xiaomi Redmi 5A ҳиссасига март ойида бутун дунё бўйлаб сотилган смартфонларнинг 1,8 фоизи тўғри келган.
4-ўринни Oppo A83 модели, Samsung Galaxy S9 ва S9 Plus моделлари эса мос равишда 5-6-ўринларни эгаллаган.
Мавзуга оид
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
00:56 / 20.04.2026
Xiaomi янги ноутбукларини сотувга чиқарди
22:37 / 29.03.2026
Xiaomi янги арзон смартфонини тақдим этди
20:35 / 08.02.2026