Жаҳон | 22:45 / 19.05.2018
26121
2 дақиқада ўқилади

Пентагон: Марказий Осиёдаги ИШИД хавфи – рус ташвиқотидир

АҚШ Мудофаа вазирлиги Россия келтириб чиқараётган Ўрта Осиёдаги хавфга қўшилмайди хамда уни рус пропагандаси деб ҳисоблайди, деб таъкидламоқда РИА Новости.

«Россия ИШИДга оид глобал хавфни туғдирмоқда. Уларнинг мақсади АҚШ билан Ўрта Осиё давлатлари муносабатларини бузишдир. ИШИД томонидан Ўрта Осиё давлатлари эгаллаб олиниши ҳақидаги хавотирлар, бу пропагандадан бошқа нарса эмас», - деди Пентагон матбуот хизмати ходими Кон Фолкнер.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов Душанбедаги чиқиши вақтида Афғонистон халқаро террорчилик таянч марказига айланаётганини айтганди. Унинг таъкидлашича, Афғонистонда айни вақтда ИШИДнинг 4-10 минг фаол жангариси бор бўлиб, уларнинг деярли ярми шимолий чегара яқинида жойлашган. Сиромолотовнинг айтишича, террорчилар Марказий Осиё ва Россия давлатлари ҳудудларини босиб олиш ва «Шимолий Хуросон» давлатини яратиш мақсадлари эканини очиқчасига айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айрим рус оммавий ахборот воситалари 16 май куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга расмий ташрифини амалга ошираётган паллада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири муовини Абдужаббор Абдувоҳидовники дейилган мактуб нусхасини тарқатди. Унда идора гўёки Афғонистондаги вазият устидан назорат йўқотилганида АҚШ томонини айблаган, бу қўшни мамлакатлардаги террорчилик фаоллигининг ортишига олиб келиши айтилганди.

Мавзуга оид