Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
Федерал Хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик хизмати ахбороти билан жорий йилда Россияда “ИШИД”га алоқадор гуруҳларнинг 15 аъзоси аниқланганини маълум қилди. ФХХ, шунингдек, Тожикистон махсус хизматлари кўмаги билан халқаро қидирувдаги 4 кишини ушлаган.
Александр Бортников / Фото: Akorda.kz
Россия Федерал Хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников 4 октябр куни Қозоғистон пойтахти Остонада, Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида қатнашди.
“Июлда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ахбороти асосида Россия ФХХ томонидан ”Хуросон вилояти“ халқаро террорчилик ташкилоти минтақалараро ячейкасининг 10 жангаридан иборат фаолияти тўхтатилди,” – дея Бортниковнинг сўзларини келтирмоқда BBC нашри.
Бортников, шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкасблари ёрдами билан Россия ҳудудида янги жангариларни ёллаш ва терроризмни молиялаш билан шуғулланган ИШИД ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” деб номланган гуруҳнинг беш аъзоси қўлга олинганини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Тожикистон Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси кўмаги билан Россия ҳудудида экстремистик фаолияти учун халқаро қидирув эълон қилинган тўрт нафар шахс ҳам қўлга олинган.
Шу йил март ойида Москва шаҳри яқинидаги Crocus City Hall савдо марказига қуролли ҳужум уюштирилди. 100 дан ортиқ инсоннинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳужумда Россия расмийлари дастлаб Украинани айблади.
Кейинроқ, Россия Федарал Хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Crocus City Hall ҳужуми Афғон-Покистон ҳудудидан “Хуросон вилояти” томонидан мувофиқлаштирилган, деб баёнот берди.
Мавзуга оид
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:59 / 20.12.2025
Самарқанд ва Сурхондарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари олиб киришга уриниш тўхтатилди
00:00 / 15.12.2025