Ўзбекистон | 20:53 / 19.05.2018
20509
1 дақиқада ўқилади

Президент топшириғи билан яна битта қишлоқ обод бўлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Улуғнор туманидаги Шаҳробод маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди, одамлар билан мулоқот қилди, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

“Яқин-яқингача хароб аҳволда бўлган Шаҳробод маҳалласи бутунлай янгича қиёфа касб этди. 24 та кўп қаватли уй, болалар боғчаси ва мактаб капитал таъмирланди. Томлари янгиланиб, тунука шифер билан қопланди. 7,3 минг квадрат метр майдонга брусчатка ётқизилди, ёритиш чироқлари, дам олиш ўриндиқлари ўрнатилди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари яна давом этади. 150 ўринлик тўйхона, ҳаммом, мини-маркетлар қурилади, қандолатчилик ва тикувчилик цехи ташкил этилади. Президент ушбу галдаги лойиҳалар билан танишди. Туманлар марказлари бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид