Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда мавсум якунланди. ЕЧЛ ва Европа Лигасида қайси жамоалар қатнашиши маълум
Франция чемпионатининг охирги турида «Лион» «Ницца»ни мағлуб этди. Лиондаги «Стад де Люмьер» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Лион» сафида Мемфис Депай ҳет-трик қайд этди. «Ницца»нинг голларига Алассан Плеа муаллифлик қилди.
38-тур доирасидаги бошқа учрашувларда «Монако» сафарда «Труа»ни енгди (3:0), «Марсель» ўз уйида «Амьен»ни мағлубиятга учратди (2:1).
«Монако» ва «Лион» чемпионатни иккинчи ва учинчи ўринларда якунлади. Икки клуб ҳам кейинги мавсумда «ПСЖ» билан биргаликда Чемпионлар лигасида Франция шарафини ҳимоя қилади. Тўртинчи ўринда қолган «Марсель» бешинчи ва олтинчи ўринлар эгалари «Ренн» ва «Бордо» билан бирга Европа Лигасида қатнашади.
Мавсум якунларига кўра «Труа» ва «Метц» лигани тарк этди, 18-ўринни эгаллаган «Тулуза» қуйи лиганинг учинчи жамоаси билан плей-офф ўйинида иштирок этади.
Чемпионатнинг энг яхши тўпурари «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани бўлди, у 32 ўйинда 28 гол уришга муваффақ бўлди.

Мавзуга оид
22:10 / 06.11.2024
Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида октябр ойининг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди
17:26 / 08.08.2022
Лига 1 клублар сонини камайтирмоқчи. Бошқа чемпионатлар ҳам шу йўлдан бориши мумкин
16:21 / 15.05.2021
Роналду ва Салоҳ ЕЧЛсиз қолиши мумкин, «Атлетико» 7 йил ўтиб, шоҳсупага қайтадими? Кучли бешликнинг асосий интригалари
17:30 / 31.10.2020