Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда бешта собиқ масжид биносидан бошқа мақсадда фойдаланиш таклиф этилмоқда
Наманган вилоятида ижарага беришга мўлжалланган фойдаланилмай бўш турган нотурар жойлар қаторида бешта собиқ масжид биноси ҳам кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2018 йил 17 май кунги ҳолат бўйича Наманган вилояти, Косонсой туманида жойлашган бешта, жумладан, “Ободон”, “Озод”, “Навбаҳор-1”, “Соҳибкор” ва “Узунқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган собиқ масжид биноси деб кўрсатилган нотурар жой объектларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш таклиф этилмоқда.
Косонсой туман ҳокимлиги балансида қайд этилган собиқ масжид биноларидан ишлаб чиқариш, жисмоний тарбия ва спорт тўгараги, савдо дўкони ва хизмат кўрсатиш шохобчаси сифатида фойдаланиш таклиф этилган.
Қўмита хабарида кўрсатилган масжидларнинг ҳозирги фаолияти ёхуд қисман фойдаланишга топширилаётган бинолар ҳақида тўлиқ маълумот йўқ.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026