Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамазон ойида “Зиё” медиа-маркази қатор кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатади
Кунлар кунларни қувиб, ойлар ойларга алмашиб заминимизга муборак Рамазон ойи кириб келди. Мўмин-мусулмонлар қалбида чексиз ҳаяжон, интизорлик ва алоҳида тайёргарлик билан ушбу моҳи шарифни қарши олишди. Ривоятларда келишича, Рамазон ойи кириши арафасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар! Буюк ва муборак ой сизларга яқин келди”, деб марҳамат қилган эканлар. Ҳа, интиқ кутилаётган ушбу ой буюк ва муборакдир. Зеро, Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг Ўзи Рамазонни муҳтарам қилган ҳамда шарафини зиёда этган. Бу ой – энг эзгу амаллар, савоб ишлар палласи, хайру саховат, меҳру мурувват, раҳмат ва мағфират айёми. Унинг ана шундай беҳисоб фазилатларидан унумли фойдаланиб қолиш ҳар бир мусулмоннинг олий мақсадидир.
“Зиё” медиа-маркази ижодий жамоаси юртдошларимизни, қадрли мухлисларимизни ана шу қутлуғ ой билан чин дилдан муборакбод этган ҳолда, ўз дастурлари орқали сиз азизларга Рамазон туҳфаларини тақдим этишини маълум қилади. Ушбу муборак ой давомида ҳар куни саҳарда соат 3:00 да ва ифторда соат 18:50 да “Ўзбекистон” телеканалининг “Рамазон туҳфаси" дастурида “Ҳидоят сари” дастурлари билан биргаликда кўрсатувларимизни томоша қилишингиз мумкин. Ижодий жамоа муборак Рамазон ойининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ушбу дастурларда Рамазон фазилатларини кенгроқ очиб беришга ҳаракат қилади, бу ойдан янада кўпроқ манфаат олиш учун қайси амалларга аҳамият қаратиш зарурлигига ҳамда мухлислардан келиб тушган саволларга алоҳида тўхталади.
Шу билан бирга ҳар куни сахар ва ифтор вақтларида “Ориат доно” ва “Наврўз” радиоканаллари орқали “Зиё чашмаси” ҳамда “Маърифат зиёси” рукнлари остида Рамазон суҳбатлари ҳам эфирга узатилади. Ҳар куни саҳарлик ва ифторлик вақтларида юртимиздаги энг етук илм аҳллари, имом домлаларимизнинг маърифатга йўғрилган мавзулардаги маърузаларига сомеъ бўлишингиз мумкин.
“Зиё” медиа-маркази Рамазон ойини муносиб тарзда ўтқазиш мақсадида сиз азиз мухлисларга тайёрлаган туҳфалари шулар билан тугамайди. Бизни интернет манзиллари, ижтимоий тармоқдаги расмий каналлар орқали кузатиб боринг ва янада долзарб ва муҳим лойиҳаларимиздан баҳраманд бўлинг.
Рамазон ойингиз муборак бўлсин!
Мавзуга оид
17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин
10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади
22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади
17:09 / 28.02.2025