АҚШ Эрон билан муносабатлар қандай шартда тикланишини маълум қилди
АҚШ Эронга босим ўтказишда давом этади, бу ушбу мамлакат халқи раҳбарият бўйича танловни амалга оширмагунга қадар рўй беради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.
Давлат котиби душанба куни Вашингтондаги Heritage Foundation’да чиқиш қилиб, Эронга асосий талабларни билдирди. Шу билан бирга, Помпеонинг таъкидлашича, АҚШ Эрон халқига қарши эмас, бироқ унинг раҳбарияти "бойишига" қарши чиқади.
"Якунда Эрон халқи раҳбарият бўйича танловни амалга оширишга мажбур бўлади. Агарда улар қарорни тез қабул қилса, бу яхши бўлади. Агарда улар бундай қилишмаса, биз ўзимиз истаган натижага эришгунга қадар қатъий ҳаракат қиламиз", - деган Помпео.
АҚШ Эрон билдирилган талабларга риоя этса, муносабатларни тиклашга ҳамда Теҳронга иқтисодиётни ривожлантиришда ёрдам беришга тайёр, деди Помпео.
"Биз режимга қарши ўзимизнинг барча санкцияларимиз базавий компонентларини тўхтатишга тайёрмиз ҳамда Эрон билан кенг кўламли дипломатик ва савдо муносабатларини тиклашдан хурсанд бўламиз, шунингдек, Эронга энг замонавий технологияларни ҳам етказиб бериш ҳақида ўйлаб кўриш мумкин бўлади", - дея айтиб ўтди Помпео.
Унинг ваъда беришича, “Эрон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграцияси ва модернизациясига” кўмак кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эронга «даҳшатли» молиявий босим билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
21:59 / 08.10.2024
Google Play дўконидан «Касперский» антивируслари ўчириб ташланди
17:53 / 08.10.2024
АҚШда резавор мевалар етиштирувчи вертикал ферма ташкил этилди
22:33 / 07.10.2024