10:06 / 21.05.2018
8459

Боксчи Тайсон Фьюрининг рингга қайтганидан кейинги илк рақиби маълум бўлди  

Таниқли британиялик боксчи Тайсон Фьюрининг рингга қайтганидан кейинги илк рақиби маълум бўлди. Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 9 июнда Манчестерда албаниялик Сафар Сафарий билан жанг ўтказадиган бўлди.   

39 ёшли Сафарийнинг ҳисобида 23 та ғалаба ва битта мағлубият бор. Албаниялик фаолиятининг катта қисмида биринчи оғир вазнда иштирок этган.

Фьюрининг ҳисобида эса 25 та жангдан 25 та ғалаба бор. Боксчи охирги жангини 2015 йил ноябрда Владимир Кличкога қарши ўтказиб, унда ғалаба қозонганди.

Фото: BoxRec

 

Top