Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Поветкин Уайтни нокаутга учратди. У энди Тайсон Фьюри билан жанг қилиши мумкин
22 август куни Брентвудда (Буюк Британия) профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. «Жангчилар боғи»даги ушбу оқшомдаги асосий жангда россиялик Александр Поветкин ва британиялик Диллиан Уайт тўқнашди. WBC бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони ва WBC Diamond камари тикилган ушбу жанг 40 ёшли россиялик боксчи ғалабаси билан якунланди.

Поветкин тўртинчи раунд давомида икки марта нокдаун ҳолатига тушди, аммо у бешинчи раундда апперкот зарбаси билан рақибни нокаутга учратди.
Александр Поветкин учун бу 2020 йилдаги илк жанг эди. У сўнгги марта 2019 йил декабрида рингга кўтарилган, Саудия Арабистонидаги бокс кечасида Майкл Ҳантерга қарши жанг дуранг натижа билан тугаганди. Ўша турнирда Диллиан Уайт ҳам иштирок этиб, Мариуш Вахни мағлуб этганди. Россиялик боксчи шу вақтгача профессионал боксда 39 жанг ўтказиб, 36 ғалабага (25таси — нокаут билан) эришган, икки бор мағлуб бўлган ва бир жанг дуранг билан тугаган.
HOLY SHIT POVETKIN JUST DID THAT pic.twitter.com/cauFrB0nbL
— DAZN USA (@DAZN_USA) August 22, 2020
Поветкин энди Тайсон Фьюри эгалик қиладиган WBC камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Айни вақтда 32 ёшда бўлган Фьюри ҳисобида профессионал боксда 30 ғалаба (шундан 21таси нокаут билан) ва бир дуранг бор.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ОАВ: Ўзбекистонга 2017-2024 йилларда 188 млрд доллар инвестиция киритилди
Иқтисодиёт | 07:51
-
Песков: Киев билан муносабатлар — Москва «вазифалари» бажарилганидан кейин
Жаҳон | 07:44
-
Эксперт: Россия ҳарбий харажатлари СССР даражасига яқинлашди
Жаҳон | 07:37
-
Электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш тўғрисидаги қарорга қўшимча киритилади
Авто | 07:27
Мавзуга оид

08:21 / 20.07.2025
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди

11:56 / 07.07.2025
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон кубогида ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

10:48 / 31.05.2025