Мактабгача таълим вазирлиги «Қўлингда имкон» мусиқавий видеоклипини суратга олди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Халқаро болалар куни муносабати билан «Қўлингда имкон» номли мусиқавий видеоклипни намойиш этади ва ижтимоий лойиҳани амалга оширади.
«Эътироф» Давлат мукофоти лауреати, бастакор Шуҳрат Зокиров қўшиқни басталаган бўлса, қўшиқ мусиқаси Ўзбекистон миллий симфоник оркестри томонидан ижро этилди. Қўшиқ матнини эса Шоира Ғиёсова ёзди. Ушбу қўшиқни Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, ўзбек эстрадаси юлдузлари Шаҳзода, Лола, Улуғбек Раҳматуллаев, Шаҳриёр ва «Булбулча» болалар хори ижро этди.
- Бизнинг болаларимиз бугун қандай қарор қабул қилишлари ва биз уларга эрта ёшидан ўргатганларимиз, уларнинг ва юртимизнинг келажагини белгилаб беради. Ва ушбу нарсаларга эришишда уларга кўмак бериш – бу бизнинг умумий вазифамиздир, – деди лойиҳа ғоясини изоҳлар экан Мактабгача таълим вазирлиги вакили Шаҳноза Мирзиёева.
Ушбу клипни суратга олиш жараёнида 300дан ортиқ киши иштирок этди. Улар орасида «Томоша», Monster kids, «Аладдин» болалар ансамбллари, «Пахтакор» болалар футбол клуби, боғча ва мактаб ёшидаги болалар, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари Шаҳрам Ғиёсов ва Хасанбой Дўстматов, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик опера ва балет Катта театри балеринаси Нодира Ҳамроева, Global Soccer Awards халқаро танловининг «Йилнинг энг яхши ҳаками» номинацияси ғолиби Равшан Эрматов, таниқли футболчи ва Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби ҳужумчиси Сардор Рашидов, «Бунёдкор» клуби футболчилари ва бошқа таниқли санъаткор ҳамда актёрлар иштирок этишган.
Клип сценарийси муаллифи ва режиссёри Лола Йўлдошева, тасвирчи оператор – Рустам Муродов, иккинчи режиссёр – Санжар Мадкаримов. Бадиий рассом – Бахритдин Шамсутдинов, либослар бўйича рассом – Ҳилола Шер.
Мавзуга оид
15:02 / 10.11.2022
Мактабгача таълим вазирлиги ўтказадиган халқаро конференцияга 19,1 млрд сўм сарфланмоқда
17:43 / 31.03.2022
Хусусий боғчаларга ишга олинадиган тарбиячилар комиссиялардан ўтказилмайди – вазирлик Самарқандда болалар қўлига игна санчилган ҳолат ҳақида
17:07 / 30.11.2021
Мактабгача таълим вазирлиги соҳа ходимларининг маошлари қанчага ошишини маълум қилди
11:04 / 08.07.2021