Ўзбекистон | 13:59 / 21.05.2018
9560
2 дақиқада ўқилади

Рус тили институти ўзбек мигрантлари учун масофавий имтиҳон тизимини ишга туширишни режалаштирмоқда

Фото: edu-inform.ru

Пушкин номидаги рус тили давлат институти Россияга ишлаш учун келишни истаган чет элликлар учун масофавий тил имтиҳонини жорий этишни режалаштирмоқда.

Тизим ҳозирда синовдан ўтказилмоқда, эҳтимолий мигрантлар биринчи расмий тестларни ўз мамлакатларида кузда топширишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда ТАСС институт проректори Михаил Осадчийга асосан хабар бермоқда.
 
«Россияда биринчи марта хорижий фуқаролар учун мажбурий имтиҳонни масофадан қабул қилиб оладиган шундай тизимни яратдик. Ҳозирги кунда ушбу тизим ишга туширилиб, фаол татбиқ этилмоқда. Маъно нуқтаи назаридан имтиҳон аввалгидек қолади, фақатгина ташкилот ўзгаради. Чет эллик шерикларимизни кабинетни қандай ташкил қилиш, қандай ускуналар бўлиши кераклигига ўргатмоқдамиз. Бу ерда машина текширади, шу сабабдан ҳаммаси жуда шаффоф тизим. Ўйлайманки, куздан бошлаб биз ушбу тизимни фаол равишда ишлата бошлаймиз», - дея таъкидлади Осадчий. 
 
Проректорнинг сўзларига кўра, ушбу тизимнинг асосий афзаллиги шундаки, меҳнат мигрантлари ҳали мамлакатга келмасидан олдин тилни билиш бўйича мажбурий имтиҳондан ўтказилади.
 
«Тизимни татбиқ этишни МДҲ мамлакатларидан бошлаймиз, чунки улар бизни муҳожирлар оқими билан таъминлайдиган асосий давлатлар, иккинчи сабаб - биз МДҲ давлатлари билан жуда яқин алоқалардамиз, ҳамкорлар кўп», - дейди Осадчий. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид