Жаҳон | 18:53
677
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди

Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзити бўйича қўшимча ҳажмларни таъминлашга тайёр, томонлар таъминотни сезиларли даражада ошириш бўйича келишувга эришмоқда, деди Қозоғистон энергетика вазири Ерлан Аккенженов.

Фото: Sputnik

«Бизда шундай имконият бор. Ҳаммаси транспорт инфратузилмасига боғлиқ. Бизнинг томонимизда, Қозоғистон томонида бунинг учун ҳамма нарса тайёр. Ҳозир, билишимча, Россия Федерацияси Ўзбекистон билан мустақил музокаралар олиб бормоқда. Биз транзит мамлакат сифатида (қўшимча транзит ҳажмини) таъминлашга тайёрмиз», деди Аккенженов.
Унинг эслатишича, ўтган йили Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити 4 миллиард куб метрдан, Қирғизистонга эса 500 миллион куб метрдан ошган.
Аккенженовнинг қўшимча қилишича, норасмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонга транзитни 11 миллиард куб метргача ошириш режалаштирилган.
«Менинг билишимча, гап 11 миллиардгача, яъни жуда катта миқдоргача ошириш ҳақида кетмоқда. Бу мен эшитган нарса, менда тасдиқланган маълумот йўқ, чунки Ўзбекистон ва Россия томонлари музокаралар олиб бормоқда», деди вазир.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид