Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
Россия газ гиганти 2025 йилда 6,48 миллиард куб метр табиий газни Ўзбекистонга етказгани таъкидланмоқда.
«Газпром» 2025 йилда Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширди, дейилади Россия компаниясининг йиллик ҳисоботида. Рақамлар «Интерфакс» томонидан келтирилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, 2025 йилда Россия газини Марказий Осиё йўналишида: Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга етказиб бериш кўпайтирилган.
Таъкидланишича, «Газпром» ушбу минтақага газ экспортини янада оширишни мақсад қилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йил охирига келиб Марказий Осиё мамлакатларида табиий газ истеъмоли 110 миллиард куб метрдан ошган.
Қайд қилинишича, 2025 йилда қозоғистонлик ҳамкорлар билан музокаралар натижасида 2025 ва 2026 йилларда қўшимча газ етказиб бериш бўйича бир қатор тижорат келишувларига эришилган.
Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали «Марказий Осиё - Марказ» магистраль газ қувури орқали тескари режимда газ етказиб бериш ҳажми ошган. 2025 йилда бу 6,48 миллиард куб метрга етди, бу 2024 йилга (5,64 миллиард куб метр) нисбатан 14,9 фоизга кўп; 2023 йилда (бу йўналишда етказиб бериш бошланган йил) 1,28 миллиард куб метр экспорт қилинган эди. 2025 йил IV чорагида Ўзбекистонга газ етказиб бериш максимал техник имконият даражасида таъминланди, дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
20:34
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
10:25
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
08:50