Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алексей Кудрин Россия Ҳисоб палатасига раҳбар этиб тайинланди
Россиянинг собиқ молия вазири, Стратегик ишланмалар маркази раҳбари Алексей Кудрин Россия Ҳисоб палатасига раҳбар этиб тайинланди.
Кудрин палатанинг аввалги раҳбари Татьяна Голикова ва унинг ҳамкасбларига қилинган иш учун минатдорлик билдирган.
“Назорат нафақат сон, балки сифат билан ажраб туриши керак. Шу сабабли биз назорат ва текширувлар стандартларини такомиллаштиришимиз зарур бўлади. Бу осон иш эмас, биз қандай сифат кўрсаткичларини баҳолаш кераклигини англашимиз лозим бўлади”, деб айтган Кудрин.
Кудрин номзодини Россия президенти Владимир Путин таклиф қилган. Ҳисоб палатаси раиси 6 йиллик муддатга тайинланади.
Кудрин 2011 йилдан кейин 7 йил давомида давлат идораларида ишламаган. У ўша вақтда Россия президенти бўлган Дмитрий Медведев билан низога боргандан кейин молия вазири лавозимидан кетган. Бунгача у ушбу вазирликка 2000 йилдан бошлаб 11 йил раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026